Ислом Каримов Франсуа Олландга Париждаги терактлар муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 11:34, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Француз Республикаси президенти Франсуа Олландга Париждаги терактлар муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мактубда Ўзбекистон раҳбари 13-ноябр куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар натижасида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради. “Қайғуйингизга ҳамдармиз” сўзлари алоҳида қайд этилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган жума, 13 ноябр куни Парижнинг олти турли жойларида қатор терактлар бўлиб ўтди. Террористлар Франция ва Германия термалари ўртасида ўйин бўлиб ўтаётган Stade de France олимпиа стадиони ёнида портлаш уюштириб, шаҳар марказидаги бир неча кафеларда автоматлардан ўқ уздилар. Шунингдек, улар Bataclan концерт залида кишиларни гаровга олдилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 129 кишига етган, яна 352 киши яраланган, улардан 99 оғир аҳволда. Аммо, француз пойтахти прокурори Франсуа Моленснинг сўзларига кўра, ушбу маълумотлар бошланғич бўлиб, қурбонлар сони ўсиши мумкин.

Шунингдек, у теракт давомида 7 террорчи йўқ қилинганини ҳам маълум қилди. Улардан бири полициячилар томонидан Bataclan концерт залини олиш пайтида отиб ташланган. Қолганлари ўзларини портлатиб юборганлар.

Воқеа муносабати билан Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиб, чегаралар ёпилгани ҳам да эълон қилди.

Хужум учун жавобгарликни “Ислом давлати” террористик гуруҳи олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: