Ислом Каримов Ҳиндистон раҳбариятига ибодатхонадаги ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 11:32, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, фожеа ўтган якшанба куни ҳиндуийлик Янги йилини нишонлаш вақтида юз берди. Фейерверклардан бири бошқа петардалар сақланаётган омборхона томига тушган. Бу катта портлашга сабаб бўлиб, бино ва унинг атрофидаги бир неча иншоотлар қулаб тушган. Воқеа натижасида 100 зиёд киши вафот этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: