Ислом Каримов Италия президентига поездлар тўқнашувида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 17:50, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Италия президенти Серджо Маттареллага поездлар тўқнашувида фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Респубикаси Президенти Серджо Маттареллага 2016-йилнинг 12-июл куни Италия жанубидаги Апулия вилоятида юз берган темир йўл ҳалокати натижасида инсонлар қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Каримов ўз мактубида “қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради”.

Эслатиб ўтамизки, 12 июл куни жанубий италиянинг Апулия вилоятидаги Андрия (Барлетта-Андрия-Трани провинцияси) шаҳри яқинидаги бир тармоқли темир йўлда икки йўловчи поездлари тўқнашиб кетди. Тўқнашув натижасида уч вагон бутунлай вайрон бўлди. Ҳодиса қурбонлари сони 27 кишига етди, 50 ортиқ киши турли жароҳатлар олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: