Ислом Каримов куч тизимлари ходимларини мукофотлади

Дата: 15:10, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат куч тизимларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“25 августда Ўзбекистон президенти Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади”, - дейилади ТИВ сайтидаги хабарда.

Хужжатга мувофиқ, 181 фуқаро “Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун” мукофотланган.

Хусусан, фармонга мувофиқ президент “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвонларини берди, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Шон-шараф”, “Дўстлик”, “Мардлик” орденлари, шунингдек, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан тақдирлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: