Ислом Каримов МДҲ саммитида иштирок этади

Дата: 10:49, 15-10-2015.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – 15-16 октябрда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Астанада (Қозоғистон) бўладиган мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган”, - деб таъкидланади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: