Ислом Каримов Олипиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди

Дата: 12:10, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Бразилияда бўлиб ўтган Олипиа ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун” Олимпия медаллари соҳиблари пул мукофотлари билан тақдирланади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Олтин соврин соҳиблари Руслан Нурудинов, Ҳасанбой Дўсматов, Шахобидин Зоиров ва Фазлиддин Ғойибназаров $200 мингдан, кумуш медаль соҳиблари Шахрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев $100 мингдан, бронза медали соҳиблари Муроджон Аҳмадалиев, Рустам Тўлаганов, Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Елмурат Тасмурадов, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимовлар $75 мингдан оладилар.

Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: