Ислом Каримов Осиё шахмат федерацияси томонидан “Йил кишиси” деб топилди

Дата: 11:59, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Осиё шахмат федерацияси томонидан “Йил кишиси” деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумотга мувофиқ, Осиё шахмат федерацияси президенти шайх Султан бин Халифа Аль Нахайян И.Каримовнинг мукофотланганлиги ҳақида иккинчи “Шахмат устунлиги учун Осиё мукофоти” (“2nd Annual Asian Chess Excellence Awards”) совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда эълон қилган.

“Ислом Каримов ушбу номга Олимпиа заҳираси Миллий ихтисослашган болалар шахмат мактабини ташкил этганлиги, шахматни миллат тарбиядаги аҳамиятини кўра билгани, болалар спортини ташкил қилгани ва қўллаб-қувватлагани, мамлакатнинг бой маданияти ва анъаналарини сақлашга ҳиссаси, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мутаҳкамлагани учун лойиқ кўрилди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Осиё шахмат федерацияси томонидан “Йил кишиси” номига дунёдаги энг катта шахмат клубини қуришга $10 млн берган Шаржи шаҳри вакили лойиқ кўрилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: