Ислом Каримов Қозоғистонга расмий ташриф буюради
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2014 йил 24-25 ноябр кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалалар муҳокама этилади. Давлат раҳбарлари долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашадилар”, – деб таъкидланади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.