Ислом Каримов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади

Дата: 12:05, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Кенгаш мажлиси 2014 йилнинг 11-12 сентябрида Душанбеда бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қиладилар”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.  

Тадбир якунлар бўйича қатор хужжатлар, жумладан, Душанбе декларацияси ҳам имзоланиши кутилмоқда. Ушбу саммитдан кейин ШҲТ раислиги Россияга ўтади. 2015 йилда олий даражадаги учрашув Бошқирдистон пойтахти Уфада бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: