Ислом Каримов узоқ умр кўрган 14 кишини “Шуҳрат” медали билан мукофотлади

Дата: 16:31, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан узоқ умр кўрган 14 кишини “Шуҳрат” медали билан мукофотлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабар қилинишича, 24 августда И.Каримов мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони имзолаган. Фармонга мувофиқ, 100 ёшдан ошган 14 фуқаро “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Булар:

Аталикова Хаитхон – Андижон шаҳри, Андижон вилояти

Есемуратова Алмахан – Чимбой тумани, Қорақалпоғистон Республикаси

Исаева Нишон – Бахмал тумани, Жиззах вилояти

Исраилов Исмаил – Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри

Мадаипова Мунаввар Аширали қизи – Гулистон тумани, Сирдарё вилояти

Мустафоева Тўй – Пешку тумани, Бухоро вилояти

Пирматова Хурсанай – Янгийўл тумани, Тошкент вилояти

Прматова Морияхон – Наманган тумани, Наманган вилояти

Рустамова Максад – Пайариқ тумани, Самарқанд вилояти

Рўзметова Ёкут – Хонқа тумани, Хоразм вилояти

Тураева Хайит – Олтинсой тумани, Сурхондарё вилояти

Умарова Хувайда – Бувайда тумани, Фарғона вилояти

Эргашева Хурой – Нурота тумани, Навоий вилояти

Юсупова Урол – Нишон тумани, Қашқадарё вилояти

Эслатиб ўтамизки, “Шуҳрат” медали билан мамлакат иқтисодиёти, фан ва маданиятини ривожлантиришда, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда катта муваффақиятларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: