Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги халқаро ҳаётнинг энг нуфузли 40 шахслари рўйхатига кирдилар

Дата: 15:24, 06-01-2017.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги халқаро ҳаётнинг энг нуфузли 40 шахслари рўйхатига кирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).    

“Жаҳон” АА маълумотларига кўра, рўйхат тузувчилари “буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлатнинг асосчиси бўлган ҳамда Ўзбекистоннинг Собиқ Иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг оёққа туришида катта ўрин тутган”лигини таъкидлаганлар.

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти шахсининг юқори баҳоси

Ислом Каримов хотирасига яна бир эҳтиром рамзи бўлди.

Шунингдек, Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) мутахассисларининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг тажрибали бош вазири Шавкат Мирзиёев сўнгги президентлик сайловларида 88%дан ортиқроқ овозларни қўлга киритиб, ишончли ғалаба қозонди.  

Эслатиб ўтамизки, рўйхат Испаниядаги энг етакчи таҳлил марказларидан бири бўлган Барселона Халқаро муносабатлар маркази томонидан чоп этилган. Ҳар йили тузиладиган рўйхатга дунёдаги энг йирик сиёсат ва жамоат арбоблари ҳамда нодавлат ташкилотлар киритилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: