Ислом Каримов янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунни имзолади

Дата: 10:15, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олдин амалда бўлган қонундан фарқли равишда қонуннинг янги таҳрири миллий спорт турлари ва ўйинларини ривожлантиришга, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилишга ривожлантиришга қаратилган меъёрларга эга. Давлат органлари, фуқароларинг ўз-ўзини бошқариш органлари, таълим тизими ва яшаш жойида, имконияти чекланган одамлар орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича ташкилотларнинг вазифалари аниқлаштирилган”, – деб таъкидлашди парламент юқори палатаси матбуот хизматида.

Янги қонунда давлат органларининг ваколатлари аниқ чегараланган. Масалан, соғлиқни-сақлаш вазирлиги эндиликда спорт тиббиётини ривожлантириш, спорт тадбирларида соғлиқни сақлаш, таълим вазирлиги эса таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш учун жавоб беради.

Қонуннинг муҳим жиҳатларидан бири – жисмоний тарбия ва спортни давлат қўллаб-қувватлаши бўйича қонунчилик механизмларининг аниқ кўрсатилганидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: