Ислом Каримов Ўзбекистон ҳалқини Наврўз билан табриклади

Дата: 14:56, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзбек ҳалқини куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган тантаналар чоғида кириб келаётган Наврўз байрами муносабати билан табриклади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугун, шу фурсатдан фойдаланиб, мана шу гўзал майдонда байрамона кайфият билан жамулжам бўлиб ўтирган сиз, азизларга, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни, меҳр-муҳаббатимни билдириб, Наврўз айёми билан табриклаш – мен учун катта бахт”, - деди Ислом Каримов
У Наврўз Ўзбекистонда энг қадимий, миллий байрам сифатида ардоқланиши, унинг чуқур маънога эгалигини таъкидлади. Наврўз ғоялари “Авесто” давридан бошлаб минг йиллар давомида шаклланиб келаётган халқнинг удум ва анъаналарига тўлиқ мосдир, деди мамлакат раҳбари.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари тадбирда ҳозир бўлган чет давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва барча ҳамкорларни ҳам қутлади, ушбу мамлакатлар халқларига фаровонлик тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: