Ислом Каримов Ўзбекистонни глобал бизнес-ҳамкор сифатида илгари сургани учун мукофот олди

Дата: 11:23, 12-11-2014.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг (АЎСП) раиси Кэролин Лэмм билан музокаралар ўтказди ва ундан Ўзбекистонни глобал бизнес-ҳамкор сифатида илгари сургани учун мукофотни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув доирасида иқтисодиёт ва инвестициялар соҳасида иккитомонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув охирида президент Ислом Каримовга Ўзбекистонни глобал бизнес-ҳамкор сифатида илгари сургани учун миннатдорилик рамзи сифатида “Хрустал глобус” топширилди”, – деб таъкидланади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми $387 млнни, 2014 йилнинг январ-сентябрида эса $230 млнни ташкил қилди.

Бугунда Ўзбекистонда АҚШ иштирокида 174 корхона фаолият юритмоқда. Улардан 125таси ҚК бўлиб, 49таси 100% хориж капиталига ташкил этилган. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида 39 америка компаниясининг ваколатхонаси рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: