Ислом Каримов жамғармаси Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларида магистрлик бўйича ўқиш учун грантлар тақдим қилади
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ислом Каримов номидаги Республика жамоаатчилик ҳайрия жамғармаси Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларида магистрлик бўйича ўқиш учун грантлар тақдим қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамғарма маълумотларига кўра, саралаш чет тилларни билувчи ва республика ёки хориж ОТМ битирган истеъдодли ёшлар орасида ўтказилади.
Ўқиш табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш), дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни) ва рассомлик бўйича ўтказилади.
Жамғарма икки йилгача муддатда чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлиғича молиялаштиради.


