Ислом Каримовнинг акаси оламдан ўтди

Дата: 11:39, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Самарқанд шаҳрида 24 декабрга ўтар кечаси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг катта акаси Ибодулло Абдуғаниевич Каримов оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олинган маълумотларга кўра, марҳум бугун Шоҳи Зинда хотира мажмуида дафн этилади. Бу ерда давлат раҳбарининг яна бир акаси, 2009 йил 24 декабрда оламдан ўтган Хуршид Каримов ҳам дафн этилган.

Эслатиб ўтамизки, Шоҳи Зинда – қадимий Афрасиёб шаҳри қолдиқларидан унча олис бўлмаган ерда жойлашган кадимий қабристонлар мажмуидир (1370-1449 йй). Маълумотларга кўра, бу ерга аслзодалар дафн этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: