Ислом Каримовнинг қайта сайланганидан кейинги биринчи хорижий сафари Жанубий Кореяга бўлади

Дата: 14:02, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ислом Каримовнинг қайта сайланганидан кейинги биринчи хорижий сафари Жанубий Кореяга 27-29 май кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилади жума куни Yonhap агентлиги.

“Корея президенти Пак Кин Хе Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан кейинги ҳафтада мудофаа, инфраструктура лойиҳалари ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа лойиҳалар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида учрашади”, – деб иқтибос келтиради агентлик “Чонг Ва Дэ” қароргоҳидан.

Қайд этиш зарурки, бу ўзбек давлати раҳбарининг март ойида ўз лавозимига қайта сайланганидан кейинги биринчи хорижий сафаридир. Бу расмий Тошкентнинг Сеул билан алоқалари муҳимлигини таъкидлашга хизмат қилади.

Ўзбек етакчиси 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 маротаба ташриф буюрган.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Ўзбекистонга ўтган йилнинг июнида расмий ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг этник корейслар истиқомат қилувчи Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик савдо ҳамкоридир.

2014 йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси $1,9 млрдни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: