Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга қишлоқда уй-жойлар қуришга $100 млн ажратди
Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Ўзбекистонга қишлоқда уй-жойлар қуришга $100 млн ажратди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, Ислом банки “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш” лойиҳасига (Фаза-1) $100 млн маблағ ажратишни режалаштирмоқда”, – деб таъкидлади Иқтисодиёт вазирлигидаги манба.
Қайд этиш керакки, Ислом тараққиёт банки илгари Ўзбекистонга Тошкент кўчаларида энергетик самарали ёритиш технологияларини жорий этишга $36 млн, шунингдек, Фарҳод ГЭСи ва Қуйи-Бозсуй ГЭС каскадидаги 14-ГЭСни модернизация қилишга $100 млн маблағ берган эди.
Эслатиб ўтамизки, яқинда ИТБ ижроя директорлари кенгаши банкка аъзо мамлакатлардаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш лойиҳаларга, шунингдек, банк аъзоси бўлмаган мамлакатлардаги мусулмон аҳоли учун лойиҳаларга $987 млн маблағ ажратишни маъқуллади.