Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга намунали уйлар қуриш учун $300 млн ажратди

Дата: 16:01, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республики Молия вазири Ботир Хўжаев ва Ислом тараққиёт банкининг минтақавий идораси директори Хишам Талеб Мааруф Ўзбекистонга қишлоқ жойларда намунали уйлар қуриш учун $300 млн ажратишга доир молиявий келишувни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағлар 15 йилга 2 йиллик имтиёзли муддат билан ажратилади. Бу пулларга янги намунали лойиҳалар асосида 6 вилоятда 400 йўл қуриш, 110 км йўллар барпо этиш, 197 км ичимлик суви тизимлари қуриш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди Молия вазирлигида.

Бошланғич маълумотларга кўра, ушбу маблағлар 30 минг атрофида кишига барча қулайликларга эга уйларда яшашга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 1415 намунали уйлар қуришни кўзда тутувчи қиймати $100 млнлик келишувни имзолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: