Испаниядан келтирилган янги тезюрар поезд Бухорога илк рейсини амалга оширди

Дата: 13:17, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АК Talgo-250 янги тезюрар испан поездини фойдаланишга топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги таркиб аввалгиларидан бирмунча фарқланиб, қатор афзалликларга эга. Хусусан, тежамкор тоифасидаги вагонлар сони кўпайтирилган бўлиб, йўловчилар ташиш ҳажми ошди. Агар биринчи икки испан поездлари 215 нафар йўловчига мўлжалланган бўлса, учинчиси бир рейснинг ўзида 287 кишини манзилига етказа олади”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Яқин орада ушбу модификациядаги яна бир поезд келиши кутилмоқда. Шу билан Talgo-250 поездлари парки тўрттани ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, тезюрар испан поездлари Ўзбекистонда 2011 йилдан қатнайди. Улар, жами 1 млн километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, 5,5 минг атрофида рейсни амалга оширди, 1 млндан зиёд йўловчи манзилига етказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: