Исроил бош вазири Шавкат Мирзиёевни Қуддусга таклиф қилди

Дата: 22:18, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Қуддусга ташриф буюришга таклиф этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматага асосланган ҳолда.  

 “Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар бундан буён ҳам ривожланишига ишонаман. Сизни ўзингизга қулай вақтда Исроилга ташриф билан келишга таклиф этаман. Ташрифингиз давомида Қуддус шаҳрида Сизни қутлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш менга мамнуният бағишлайди”, - дейилади Б.Нетаньяхунинг мактубида.

Шунингдек, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбари этий сайлангани билан қутлади.

“Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан Исроил ҳукумати номидан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Сизга мамлакатингизни тараққиёт ва фаровонлик йўлида янада ривожлантиришда улкан муваффақиятлар тилайман”, - дея таъкидлади бош вазир. 

Эслатиб ўтамизки, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Уларда Ш.Мирзиёев 88,61% овоз билан ғолиб бўлди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: