Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриши мумкин
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 10 февралдан бошлаб Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистон билан визасиз режим амал қиладиган мамлакатлар сони 16га етади. Бунга қадар визасиз режим Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина ва Қирғизистон фуқаролари учун (60 кунгача) амал қилар эди.
Бундан ташқари, 10 февралдан бошлаб 39 мамлакат учун туристских визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда. Эндиликда хорижликлар ТИВга Ўзбекистонга таклиф қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати ёки туристик ваучерни тақдим этишлари зарур эмас. Шундай қилиб, соддалаштирилган виза режимига эга мамлакатлар сони 15 тадан 51 тагача ошади.
Сурат манбаи: http://cursorinfo.co.il/darkon-stanut-vydavat-novym-repatriantam-vmeste-s-teudat-zeutom/