Исроиллик шифокорлари Ўзбекистонда бепул операциялар ўтказадилар
Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Исроиллик шифокорлари Ўзбекистонда бепул операциялар ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"12 дан 19 майга қадар Исроилнинг етакчи клиникалари офтальмолог врачлари делегацияси Тошкент ва Самарқандда ўзбек ҳамкасблари билан ҳакорликда бепул операциялар, ўқув тренинглари ва тажриба алмашишни ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ташриф Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида ташкил этилиб, Исроилдаги ўзбек элчихонаси ва «Eye from Zion» хайрия ташкилоти асосчиси Нати Маркуснинг музокаралардаги амалий натижадир.
Ташкилот Исроилнинг турли хил операциялар бўйича ривожланаётган мамлакатларга кўзни тузатиш ва оcулопластикадан катарактни даволашга ва бошқа мураккаб кўз касалликларига қарши Исроилнинг кўчма офталмологик миссияларини ташкил этишга ихтисослашган.
“Шу вақт ичида Тошкентдаги Исроил психиатрия ассоциацияси Қуддус бўлими билан биргаликда иккала мамлакатнинг психиатрлари ўртасида икки томонлама симпозиум ташкил этилади. Исроил делегациясининг ташрифи дастури Тошкент ва Бухородаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига ташриф буюриш, психиатриянинг замонавий ривожланиши бўйича тажриба алмашиш, илғор даволаш усуллари ва самарали олдини олиш масалалари, шунингдек, тегишли идоралар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир", - дея қайд этилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ва Исроил психиатрия ассоциация (IPA) Қуддус бўлими раиси Игор Бараш ўртасида ташриф келишувига эришилгани қайд этилди.
Сурат манбаи: stv.uz