Иссиқдан кейин бутун Ўзбекистон ҳудудида баҳорий илиқ об-ҳаво кузатилмоқда
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Иссиқдан кейин бутун Ўзбекистон ҳудудида баҳорий илиқ об-ҳаво кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 30-32° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ. Кундузи 28-33° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ атрофида, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, бўлади.