Истамбулда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган ўсмирлар орасидан ИД жангариларини тайёрлаш маркази йўқ қилинди

Дата: 10:53, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Турк полицияси Истамбулда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган ўсмирлар орасидан “Ислом давлати” жангариларини тайёрлаш бўйича ўқув марказини йўқ қилди, деб хабар қилади РБК.

“Ўқув маркази шаҳарнинг осиё қисмидаги Пендик туманида жойлашган бўлган. Марказда тайёрланган гуруҳлар террорчилар сифига қўшилиш учун Сурия ва Ироққа чиқиб кетишни режалаштираётганидан хабар топган Истамбул полициясининг аксилтеррористик бюроси дам олиш кунлари бир неча тунги рейдлар ўтказди. Ҳуқуқ-тарғибот органлари ходимлари Пендикда бирданига 13 жойни ва қўшни тумандаги беш манзилни текширдилар. Ҳаводан уларга вертолетлар кўмаклашди”, - дейилади хабарда.

Операция доирасида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 53 фуқароси қўлга олинган. Уларнинг 24таси 18 ёшгача ўсмирлар. 29 катталар аксилтеррористик бюрога олиб келинди. Ўсмирлар полициянинг вояга етмаганлар бўйича бўлимига олиб борилди.

“Аксилтеррористик бюро маълумотларига кўра, ўзбек ва тожиклар Пендик туманида подвалларни ижарага берган ҳолда бу жойларда машқ лагерлари ташкил қилганлар. Ўз навбатида, болаларга махсус мактабларда таълим берилиб, бу ерда уларга “Ислом давлати” гапириб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: