Истамбулдаги портлаш қурбонлари ва жабрланган орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди

Дата: 20:56, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Истамбулдаги портлаш қурбонлари ва жабрланган орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақида ўзбек ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонасининг маълумотларига қараганда 2016-йил 12-январ куни Истанбул шаҳрида юз берган теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ”, - дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, портлаш сешанба куни Истамбул марказидаги Султанахмет майдони ҳудудида содир бўлган. Бошланғич маълумотларга кўра, 10 киши портлаш қурбони бўлди ва 15 киши жабрланди. Ҳалок бўлганлар орасида хорижий сайёҳлар борлиги ҳам айтилмоқда. Портлашни террорчи амалга оширгани ҳам маълум қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: