Истамбулнинг Ортакей туманидаги Reina клубига хужум қилган шахс унга ўлим ҳукмини чиқаришни сўради
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Янги йил кечаси Истамбулнинг Ортакей туманидаги Reina клубига хужум қилган ўзбекистонлик унга ўлим ҳукмини чиқаришни сўради қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида террочининг кўрсатмаларидан иқтибос келтирган Sabah газетаси хабар бермоқда.
Машарипов Истанбулда теракт содир этиш кўрсатмасини Абу Жиҳод исмли шахсдан олганлиги, олдин бу шахс билан ҳеч қачон учрашмаганини ҳабар қилган. Ушбу шахс хабарчи орқали у яшайдиган жойга автомат, 6та ўқдон ва 3та қўл гранатаси етказган. “Мен “Ислом давлати” гуруҳи аъзосиман, менинг мақсадим христианларни ўлдириш эди. Абу Жиҳод улар Тақсим майдонига йиғилишни айтган эди”, - деди Машарипов.
Бироқ 31 декабрда Тақсим майдонида жуда кўп полициячилар бўлган. Шу сабаб Машарипов Жиҳоддан Reina клубига бориш тўғрисида кўрсатма олади. “Мен клубга кириб, йўлимда учраган одамга ўқ уздим, қочаётганларни ўққа тутдим, иккита граната отдим, гранаталардан бирини бошим олдида тутиб портлатиб юбордим, аммо бу шунчаки шовқинли граната бўлиб чиқди ва мен ўлмай қолдим. Мени ўлим жазосига ҳукм қилишса яхши бўларди, чунки мен ўшанда клубга ўлимимни бўйнимга олиб боргандим”, - деди Машарипов.
Аммо Туркияда ўлим жазоси бекор қилинган.
Sabah нашрининг қайд этишича, Машарипов қилмишидан пушаймонда эмас ва ўз ҳаракатини мусулмонларнинг христианларга ўчи деб билади. Суддаги шундай кўрсатмалардан кейин 11 феврал куни террорчини ҳибсга олиш қарори чиқарилди. Айни вақтда у Истанбулдаги Силиври қамоқхонасида ва суд иши якунланишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамизки, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Машарипов 1 январга ўтар кечаси автомат билан қуролланган ҳолда Reina тунги клубида қирғин уюштирди. Хужуми оқибатида 39 киши қурбон бўлди, шундан 16 нафари хорижлик бўлиб, улар орасида россиялик аёл ҳам бор. Шунингдек, қурбонлар орасида Саудия Арабистони, Марокаш, Иордания, Ливан, Ливия, Исроил фуқаролари бор. “Ислом давлати” экстремистлари хунрезлик учун масъулиятни ўз зиммасига олди. 16 январ куни Машарипов қўлга олинган квартирада унга ташкилот томонидан теракт ижроси учун тўланган $200 минг ҳам топилган.