Истеъмолчилар Ўзбекистоннинг энг яхши брендларини танладилар

Дата: 15:48, 28-04-2016.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ– Тошкентда ADWEEK.UZ – биринчи “Маркетинг ва реклама ҳафталиги”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг доирасида истеъмолчилар овозлари асосида мамлакатнинг энг яхши брендларини танланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Beeline савдо белгиси энг яхши халқаро бренд деб топилди. Ucell ва Pepsi иккинчи ва учинчи ўринларни олди. “Озиқ-овқат маҳсулотлари  номинациясида “Тўхтаниёз ота” колбаса маҳсулотлари етакчи бўлди. Кейинги ўринларда - “Kamilka” сут маҳсулотлари ва “Doda” номли музқаймоқлар. “Сочная долина” шарбатлари энг яхши ичимлик деб топилди.

“Саломатлик” номинациясида исътемолчилар “Дори Дармон” дорихоналари тармоғига кўпроқ овоз бердилар. “Омадли мебель” фабрикаси мебель тоифасида биринчи бўлди. “Қурилиш” тоифасида етакчилик “Taxtapul” эшиклари ишлаб чиқарувчисига насиб қилди. Молия хизматлари соҳасида “Кафолат” суғурта компанияси биринчиликни олди.

Korzinka.uz, Sunday ва HomeMarket супермаркетлари энг яхши савдо тармоқлари деб топилди.

“Энг яхши мобил илова” номинациясида Ucell мобил оператори MyTaxi ва Beeline биринчи уч ўринни эгаллади. Uzreport.TV энг яхши ОАВ деб топилди.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, овоз беришда 60 мингдан зиёд истеъмолчилар қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: