Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Наманган вилоят бўлими коммуналчилардан 5 млн. сўм ундиришга ёрдам берди

Дата: 16:34, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Наманган вилоят бўлими масъулиятсиз коммуналчилардан 5 млн. сўм ундиришга ёрдам берди, дея хабар беради УЗИНФОРМ. Жамият вилоят бўлими раиси Абдулла Тожибоевнинг сўзларига кўра, йил бошидан бери ўнлаб шикоятлар тушган бўлиб, кўпчилик ҳолларда истеъмолчиларга ёрдам беришга муваффақ бўлинмоқда. Қайтарилган маблағлар ҳажми эса 5 млн. сўмга яқинлашмоқда.
“Турли вазиятларни ҳал қилишга тўғри келмоқда. Баъзида газчилар газ плитасини иситиш қурилмаси санаб, тўлов талаб қилишади, бу эса нафақат қонунларга, балки ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳам тўғри келмайди. Баъзида газни асоссиз ўчириб қўйишади”, – дейди раис.
Шунингдек, у истеъмолчиларга коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар туғилганда қайта ҳисоблашни ёки ўз вақтида акт тузишни талаб қилишни маслаҳат беради. Чунки бусиз ўз ҳақлигингизни исботлаш қийин бўлади, деб хабар беради УЗИНФОРМ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: