“Истиқлол” саройида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипмуносабатлар ўрнатилганлигининг юбилейи нишонланди

Дата: 09:57, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Куни кеча “Истиқлол” Санъат саройида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипмуносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

У Ўзбекистоннинг Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалари жамияти, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси ва Республика байналминал маданий маркази томонидан ташкил қилинди.

Тадбирда ўзбек-хитой дўстлигига бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди.

Концерт дастурига “Сабо” миллий рақс ансамбли ижросидаги “Шарқ”, “Хоразмча рақс” рақслари, Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов ижросидаги “Абадий дўстлик”, “Мен ва менинг Ватаним”, “Она юртим” қўшиқлари ва бошқа чиқишлар кирди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: