Истоминнинг собиқ рақиби Бостаддаги АТР турнирини ютиб олди
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбек теннисчиси Денис Истоминнинг яримфиналдаги собиқ рақиби француз Бенуа Пэр Бостаддаги АТР турнирини ютиб олди (6:4, 6:2), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Якунловчи баҳсда у испан Томми Робредони 7:6 (7), 6:3 ҳисобларида енгди.
Спортчилар кортда жами 1 соат 33 дақиқа ўтказдилар. Пэр учун ушбу ғалаба АТР-тур мусобақаларидаги илк муваффақият бўлди.
Эслатиб ўтамизки, Швеция очиқ чемпионати – июлда Бостадда бўлиб ўтувчи профессионал теннис турниридир. Турнир икки ҳафта давомида эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида ўтказилади. 2009 йилдан бери мусоқада эркаклар орасида ATP 250 ва аёллар учун WTA International турнирлари сериясига киради. Эркаклар турнири яккаликда 28, жуфтликда 16 жуфтларга, аёллар турнири эса 32 якка иштирокчи ва 16 жуфтга мўлжалланган. Турнирнинг соврин жамғармаси эркакларда 426 минг евро, аёлларда $250 мингга тенг.


