Италия элчиси Ўзбекистондаги дипмиссиясини якунламоқда
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риккардо Манарани қабул қилди. Бу ҳақда пайшанба куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Элчининг икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси қайд этилди.
“Ўзбекистондаги беш йиллик хизматини сарҳисоб қила туриб, Элчи ўз маъсулиятли вазифасини муваффақиятли бажариши ва Элчихонанинг самарали фаолият кўрсатишига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди”, - дейилади хабарда.