Италия Кураш федерацияси вакиллари Тошкентда йиғин ўтказмоқдалар

Дата: 15:29, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Италия Кураш федерацияси вакиллари Тошкентда ўқув-машқ йиғини ўтказмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Кураш федерациясидан маълум қилишларича, йиғин 5 мартгача давом этади. Делегация таркибига Италия Кураш федерацияси раҳбари, бош тренер, ҳакамлар ва бир неча мутахассислар кирган.

Меҳмонлар сафар давомида кураш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатга ташриф буюрадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: