Италиянинг Флоренция шаҳрида ўзбек винолари дегустацияси бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Бугун Италиянинг Флоренция шаҳрида ўзбек винолари дегустацияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Review.uz нашри маълумотларига кўра, “Ўзвинсаноат-холдинг” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ҳамда Il Santuccio сомелье ва узумчилар ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилган тадбирга Италиянинг таниқли виночилик мутахассилари таклиф этилган.
Италиядаги ўзбек делегацияси таркибига “Тошкент вино комбинати” АЖ ва “Профессор Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ етакчи мутахассислари кирган.
Акция доирасида ўзбек виночилигининг экспорт ва инвестицион салоҳияти тақдимоти, “Профессор Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ ва “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ заводларининг тақдимотлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.