Итальян компаниялари Ўзбекистонда пойафзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидалар

Дата: 10:12, 12-02-2015.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Confartigianato (Италия) Ҳунармандлик ва кичик бизнес ассоциацияси Ўзбекистонда аёллар пойафзалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширмоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи босқичда бозорга самарали кириш учун Ўзбекистонга итальян аёллар пойафзалларини етказиб берувчи компаниялар тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан кейин маҳаллий бозорнинг 100% Италияда тайёрланган пойафзал ва чарм-тери буюмлари намуналарига муносабати ўрганиб чиқилади. Иккинчи босқичда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини локализация қилиш кўзда тутилмоқда. Бунда маҳаллий компаниялар пойафзалларга безак бериш ва уларни қадоқлаш билан шуғулланади”, – деб таъкидланади Confartigianato Ассоциацияси хабарида.

Итальян томонининг маълумотларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун ўзбек-итальян қўшма корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қувватига чиққандан кейин корхона йилига 6 млн жуфт пойафзал чиқара бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: