ИТБ ҳамкорлик стратегияси доирасида Ўзбекистонга $1,3 млрд ажратади

Дата: 09:28, 19-09-2018.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ҳамкорлик стратегияси доирасида Ўзбекистонга $1,3 млрд ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, бош вазир ўринбосари, Инвестициялар бўйича қўмита раиси Суҳроб Холмуродов ҳамда Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган ИТБ президенти Бандар Ҳажар иштирокида булиб ўтган “ИТБ гуруҳи куни” конференцияси доирасида 12 ҳужжатлар имзоланди.

“Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик битимини имзоланди. Унинг доирасида $1,3 млрд маблағ ажратиш кўзда тутилган”, - дейилади қўмита сайтида жойлаштирилган хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом ал-Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази учун $275 минглик грант келишуви имзоланди.

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ва Ўзбекистон банклари ўртасида ўзаро англашилув ҳақида 8 меморандумлар имзоланди.

ИТБ ва Ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида келишувлар имзоланди.

С. Ҳолмуродов бугунги кунда ИТБ Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув, коммунал хўжалиги, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларида 20 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилганлигини қайд этди.

Ўз навбатида, Б.Ҳажар, қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ИТБ томонидан Ўзбекистонда амалга оширилган энг муваффақиятли ва муҳим лойиҳалар деб ҳисоблашини таъкидлади. Шунингдек, ИТБ бу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришни режалаштираётганини ҳам қайд этди.

Сурат манбаи: http://review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: