ИТБ президенти Бандар Ҳажар Ўзбекистонга келди

Дата: 08:54, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 17 сентябрда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Бандар Ҳажар Ўзбекистонга келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, унга Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳларининг делегациялари қатор учрашувларда қатнашиш учун ҳамроҳлик қилмоқда.

Қайд этилишича, 18-19 сентябр кунлари ИТБ раҳбари ташрифи доирасида “ИTБ гуруҳлари куни” ва Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи иштирокида давра суҳбати ўтказилади.

Шундан кейин маълум қилинишича, Ўзбекистон томонидан музокараларда Бош вазир ўринбосари, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов иштирок этади.

“Тадбир ташкилотчиси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев ИТБ президенти Бандар Ҳажар билан 2017 йил майда Саудия Арабистонига ташрифи доирасида учрашган эди.

Сурат манбаи: из https://www.uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: