ИТБ томонидан ўзбек ОЎЮларига $47 млндан ортиқ маблағ ажратилади

Дата: 13:45, 16-04-2019.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан ўзбек ОЎЮларига $47 млндан ортиқ маблағ ажратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ИТБ молиявий ресурслари ҳисобидан “Ўзбекистон Республикасида олий таълимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” янги инвестицоион лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

“Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. долларни ташкил этади, улардан $47,72 млни ИТБнинг молиявий воситаси бўлиб, $12,81 млни Ўзбекистоннинг молиявий маблағи ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Таъкидландики, лойиҳанинг асосий мақсади мамлакатимиздаги 50 та олий ўқув юртини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминлашдир.

Сурат манбаи: molbulak.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: