ИТБ Ўзбекистонга қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш учун $100 млн ажратди

Дата: 16:30, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш лойиҳасини қўллаб қувватлаш учун $100 млнлик келишувни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағлар қишлоқда уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлашнинг биринчи фазаси доирасида ажратилди”, - деб хабар қилди ИТБ вакили. Маблағлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан Истисно шартларида (банк комиссиясини ўз ичига олувчи фоизсиз фьючерс) берилган. Маблағлар ушбу дастурда иштирок этаётган ўзбек банклари орқали қайта молиялаштирилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йил якунига қадар ҳудудларда умумий турар жой майдони 6 млн кв. метр бўлган 41,4 минг намунали уйлар қуриш режалаштирилмоқда. Умумий қиймати $2,2 млрд бўлган дастур ўзбек томони ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

2011 йил августда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга қишлоқда уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун $500 млнлик кредитлар бериш дастурини маъқуллаган эди. Ҳозирда ўзбек томони ОТБнинг $400 млнлик маблағини ўзлаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: