ITE британ компанияси 2 ўзбек кўргазма брендини сотиб олди

Дата: 16:29, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – ITE британ кўргазма компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси O’ZuPACK ва O’ZBEKinPRINT кўргазма брендларини сотиб олиш тўғрисида бош келишувни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“O’ZuPACKни сотиб олиш бўйича битим ушбу кўргазмани ўтказиш бўйича 100% ҳуқуқларни ҳам кўзда тутади. Бунга O’ZBEKinPRINT брендидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам киради. O’ZuPACK кўргазмаси илк маротаба ITE Uzbekistan таркибида жорий йилнинг октябр ойида Марказий Осиё саноат ҳафталиги 2014 тадбири доирасида ташкил этилади”– деб қайд этилади британ кўргазма компаниясининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, O’ZuPACK кўргазмаси 15-йиллик тарихга ҳамда саноат мухатассислари орасида обрўъ-эътиборга эга. Ўзбекистонда ушбу тадбир “қадоқлаш ва ноширлик” йўналишидаги энг йирик ихтисослашган тадбир ҳисобланади. Кўргазма ҳар йили кузда ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: