ITE Uzbekistan компанияси илк маротаба Фарғонада кўргазма ўтказади

Дата: 17:59, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 10-12 июн кунлари Фарғонада илк маротаба “Ўзбекистон инфраструктураси – Фарғона водийси” кўргазмаси ўтказилади. У ITE Uzbekistan компанияси томонидан ташкил этилмоқда, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Май ойида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари тадбиркорлари билан ўтказилган бизнес учрашув ва доира суҳбатлари доирасида ҳудуд ишбилармон доиралари орасида ўтказилган сўров тадбирни ўтказишга илҳомлантирди”, - деди халқар кўргазма компанияси бош директори Нигора Хасанова бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекистон инфраструктураси – Фарғона водийси” кўргазмаси компаниянинг халқаро иштирокчилар қатнашадиган биринчи ҳудудий лойиҳаси бўлади. Уни ўтказиш ғояси хорижий ширкатларнинг Фарғона водийсидаги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истаклари ҳам ҳисобга олинди.

“Кўргазма экспозициясига қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, тиббиёт ва фармацевтика, энергетика каби 5 асосий йўналиш киради. Ўзбекистоннинг энг аҳоли тиғиз ҳудудда юқоридаги йўналишлардаги энг замонавий технология ва ускуналар тақдим этилади”, - деб қўшимяча қилди Н.Хасанова.

Кўргазмада Буюк Британия, Венгрия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Голландия, Россия, Туркиия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг 30 ошиқ компаниялари қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: