IUT ректори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Дата: 15:11, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ –  Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT)  собиқ  ректори Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли қарор 2016 йил 2 ноябрда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев  томонидан имзоланди. “Газета.uz” нашри маълумотларига кўра, Шерзод Шерматов 1977 йилда туғилган бўлиб, Тошкент Давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университетларини (АҚШ, 2000 йил) тамомлаган.

Бунга қадар Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори, унгача Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

У янги лавозимда вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Файзуллаевнинг ўрнига келди. Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директорлигига тайинланди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори этиб эса ушбу ОТМнинг маъмурий масалалар бўйича бошқарувчиси бўлиб ишлаган Сарвар Бобоходжаев тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: