Июл бошида ДҚА илк маротаба иккийиллик магистратура курсида ўқиган 110 тингловчи битириб чиқади

Дата: 09:59, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 5 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясида ўқув муассасасини илк маротаба икки йиллик магистратура курсида ўқиган 110 тингловчи битириб чиқади дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Академия республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаруви органлари учун бошқарувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича асосий ўқув муассаси ҳисобланади.
Тингловчилар билан машғулотларни Ўзбекистоннинг етакчи амалиётчи олимлари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатлардан таниқли мутахасислар олиб борадилар.
Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш учун бу ерда 4 ойлик таълим дастурлари ишлаб чиқилган. 2012-2014-йилларда бу курсларда 199 тингловчи малакасини оширди.
Бундан ташқари, 2012-2014 йилларда мамлакат вазирлик, қўмита ва ташкилотлари раҳбар ходимлари учун 10 қисқа муддатли ўқув курслари уюштирилди. Ушбу курсларда 1,177 мутахассис малакасини оширди.
Академиянинг хорижий ОЎЮ билан ҳамкорлиги ҳам ривожланмоқда. Улар орасида Лондон Метрополитен университети, Нагоя Университети, Сингапур менеджмент институти, Вирджиния Политехника университетлари бор.
Эслатиб ўтамизки, академиядаги ўзгаришлар 2012 йил 10 апрелдаги президент қароридан кейин бошланди. Унга мувофиқ, 9 ойлик тизим ўрнига 2 йиллик магистратура жорий қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: