Июль ойида Ўзбекистон истеъмол бозорида нархлар 0,4% га камайди

Дата: 15:21, 14-08-2019.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ - Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон истеъмол бозорида нархлар 0,4% га пасайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

"2019 йил июль ойида истеъмол бозорида нархлар ўртача даражадаги пасайиш қайд этилди ва бу ойда дефляция 0,4% ташкил этди", - дея қайд этилади Давлат статистика қўмитаси сайти хабарида.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг январь-июль ойларида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар 5,2% га қимматлашди. 2018 йилнинг июлига нисбатан республика истеъмол секторида ўртача нархлар 13,5% га ошди.

Таққослаш учун: 2018 йилнинг июль ойида ўртача ойлик товарлар ва хизматлар 0,3% га арзонлашди, 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 5,9%, 2017 йилнинг июлида эса 16,3% га ошди.

Сурат манбаи: tiroz.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: