Июлда Тошкентда илк халқаро озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилади

Дата: 17:59, 16-06-2016.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – 12-16 июлда Тошкентда илк халқаро озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президентининг қарорига асосланган ҳолда.

Қарога мувофиқ, ярмарка пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 200 мамлакатидан компания ва ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда. 2016 йилдан бошлаб тадбир доимий равишда ўтказилади.

Таъкидланишича, ярмаркани ташкил этишдан мақсад Ўзбекистонда етиштириладиган, ноёб истеъмолбоп хусусиятларга эга сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг таништириш, қайта ишловчилар ва етказиб берувчилар ўртасида замонавий бозор механизмлари воситасида узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатишдан иборат.

Бундан ташқари, ярмарка янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ҳамда экспортга етказиб бериладиган турларини кенгайтириш, бозор тамойиларини таҳлил қилиш, янги бозорларни ўзлаштиришга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: