Июлда Ўзбекистон Ишбилармонлик фаоллиги индекси 0,1% ўсди

Дата: 18:27, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) томонидан эълон қилинган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) июл ойида 2016 йилнинг июнидагига солиштирганда 0,1% ўсиб, 1049 пунктни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИТМ маълумотларига кўра, ИФИ ўлчаш бошланган вақтга нисбатан (2015 йилнинг январи) ИФИ ўсиши 2016 йилнинг июлида 1311 пунктга етди (Ишбилармонлик фаоллиги 2015 йилнинг январидагига қараганда 31% юқори).

Таъкидланишича, июлда ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши ИФИнинг икки таркибий қисми ўсиши билан изоҳланади. Булар хўжалик субъектларининг банк ҳисоблари билан операциялар сонининг 4,3% кўпайиши ва амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1,5% яхшиланишидир.

Бундан ташқари, қатор компонентлар пасайиш намойиш қилди. Булар савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича бизнес фаоллиги (30,5%) ва товар-хомашё биржасида хомашё харид жадаллигидир (1,9%).

Малумот ўрнида, ИФИ 1000дан юқорилиги фаоллик ўсишини кўрсатади, 1000дан пастлиги эса пасайишни англатади.

ИТМ 1999 йилда Ўзбекистон ҳукумати ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ҳукуматга таҳлилий тавсиялар тақдим қилиш ва тараққиёт масалалари юзасидан кенг кўламли тадқиқотлар ўтказиш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: