Июлда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Сеулга иккита қўшимча рейсни амалга оширади

Дата: 17:42, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Июлда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Сеулга иккита қўшимча рейсни амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016-йилнинг 23- июли ва 30- июлида Сеулга (Жанубий Корея) қўшимча иккита қатнов киритади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қатновлар замонавий Боинг-767 лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади:
HY 8513 рейси (шанба): Тошкентдан учиш 10:05да, Сеулга қўниш 20:25да.
HY 8514 рейси (шанба): Сеулдан учиш 21:35да, Тошкентга қўниш 01:15да (якшанба).
Қатновлар вақти маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: