Июлда ЎзРТХБда савдолар ҳажми деярли учдан бирга ўсиб, 1 трлн сўмгача етди

Дата: 17:35, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг июлида Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) савдо платформаларида сотилган товарларнинг умумий қиймати 2015 йилнинг июл ойи билан солиштирганда деярли 29%га кўтарилиб, 1 трлн сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда, ЎзРТХБ маълумотларига кўра, биржа савдоларининг ҳажми 31%га, ярмарка савдолари 19,7%га, давлат харидлари 42%га ва корпоратив харидлар 9,9%га ўсди.

Биржа савдоларининг ҳажми 800,1 млрд сўмни ташкил қилди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари бозорда бошқа товар гуруҳларининг улушлари кўтарилганлиги сабабли 52%дан 47%гача пасайди.

Хусусан бир қатор товар сегментлари, шу жумладан, чорва учун емларининг улуши 48%га, суюлтирилган газ улуши 44га ва рангли металллар улуши 43%га ўсди. Валюта савдо майдончаси орқали рангли металлар, полиэтилен ва суюлтирилган газ сотилиб, уларнинг умумий қиймати $4,39 млнни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: