Июлдан бошлаб қозоқ-хитой чегарасининг “Хоргос” ўтиш пунктида ХХР бориш визалари берила бошлайди

Дата: 14:47, 01-06-2015.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ - Июлдан бошлаб қозоқ-хитой чегарасининг “Хоргос” назорат-ўтиш пунктида (НЎП) ХХР бориш визалари берила бошлайди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

“Хужжатни олиш учун ариза берувчилар Хитой томонидан берилган киришга рухсатномага эга бўлишлари зарур. НЎПда Хитой ҳудудида 30 кунгача бўлиш имкониятини берувчи визалар берилади. Айни пайтда бўлиш муддати ариза берувчи даъво қилаётган виза хилига боғлиқ”, - дейилади маълумотда.

“Хоргос” иқтисодий ривожланиш ҳудуди бошқарма бошлиғи ўринбосари Чжан Угонинг сўзларига кўра, кириш визасини расмийлаштириш хизматлари, энг аввало, мамлакатга тезда бориши зарур бўлган кишиларга мўлжалланган. Булар объектларни тезкор таъмир қилаётган бизнесмен ва инженерлар, сайёҳлик гуруҳларидир, деб аниқлаштирди у.

“Хоргос” юқоридаги каби визаларни расмийлаштириши мумкин бўлган Хитой шимолий-ғарбидаги биринчи назорат ўтиш пунктидир. Хизмат Марказий Осиё аҳолисига Хитойга ортиқча расмийятчиликларсиз боришга имкон беради, бу эса, ўз навбатида, ҳудудда туризм, тижорат ва савдонинг ривожига туртки бериши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: