Июнда Тошкент иккиламчи кўчмас мулк бозорида бир квадрат метрнинг ўртача баҳоси ўзгармади

Дата: 09:55, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Июнда Тошкент иккиламчи кўчмас мулк бозорида бир квадрат метрнинг ўртача баҳоси ўзгармади ва квадрат метрига 747 шартли белгини (ш.б.) ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Credo Max Estimation” баҳолаш компаниясига асосланган ҳолда.

Компания бош директори Ҳусан Ғаниевнинг таҳлилида таъкидланишича, панел уйлардаги хонадаонлар баҳоси май ойидаги кв. метрга 714 ш.б. даражасида қолган бўлса, ғишт уйларда 1% пасайиб, 800дан 792 ш.б.га тушди.

1- ва 4-хонали квартиралар сегментида ой давомида нархлар ўзгармади (навбати билан 767 ва 743 ш.б.). 2-хонали уйларда 1% (729 у.е.) пасайди, 3-хоналиларда 1% ошди (756).

$1 = 2555,6 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: